УЕФА ижроия қўмитасининг Ньонда бўлиб ўтган навбатдаги мажлисида футболчиларнинг допинг-намуналарини 10 йилгача сақлаш бўйича қарор қабул қилинди. Бу ҳақда ташкилотнинг расмий сайтида эълон қилинган. 

«Қўмита намуналарни сақлаш муддатини 10 йилга узайтириш билан допингга қарши самарали курашнинг комплекс дастурини мустаҳкамлаш бўйича қарор қабул қилди. Бу қадам, тест ўтказишнинг янги усуллари пайдо бўлганида, такрорий таҳлил ўтказиш имконини беради», — дейилади хабарда.