Аввал хабар берганимиздек, Германиянинг Ҳамбург шаҳрида Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти ташқи ишлар вазирлари кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги делегацияси ҳам қатнашди. 

ТИВ матбуот хизматининг хабар қилишича, 2016 йилнинг 9 декабрь куни ЕХҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 23-мажлисида иштирок этиш доирасида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация Ҳамбург шаҳрида БМТнинг Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази (МОПДММ) раҳбари Петко Драганов,

Европа Иттифоқининг Маркизий Осиё бўйича Махсус вакили Питер Буриан

ҳамда Афғонистон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Ҳикмат Ҳалил Карзай билан учрашди.

Икки томонлама учрашувларда ҳамкорликнинг амалий жиҳатлари ҳамда айрим халқаро ва минтақавий масалалар муҳокама қилинган.