Жанубий Корея прокуратураси вакиллари якшанба куни президент Пак Кин Хенинг яқин дугонаси билан боғлиқ коррупция можароси бўйича суриштирув натижаларини эълон қилади. 

Ренхап агентлигининг хабар беришича, матбуот анжумани давомида президентнинг икки собиқ ёрдамчисига айблов баённомалари, Пак Кин Хе ва унинг собиқ котиби, президент котиби ва давлат раҳбарининг яқин дугонаси Цой Сун Силь ўртасидаги телефон суҳбатлари, шунингдек ичида маълумотлар бўлган планшетдаги далил-исботларнинг баъзи бир тафсилотлари ошкор этилади.

Эслатиб ўтамиз, Жанубий Корея парламенти жума куни президент Пак Кин Хенинг импичментига овоз берди. Шундан сўнг давлат раҳбари бош вазир Хван Гё Анга ўз ваколатларини топширди. Президентни ҳукуматдан якуний четлатиш овоз бериш натижалари Конституцион суд томонидан тасдиқлангач рўй беради. Бунга олти ой вақт кетиши мумкин.