«Челси» қаторасига тўққизинчи ғалабасига эришди АПЛ турнир жадвалида биринчи ўринга қайтди

Спорт 11 Декабрь 2016 6058

Англия Премьер-Лигасининг 15-турида «Челси» «Вест Бромвич Альбион»ни қабул қилди ва кичик ҳисобдаги ғалабага эришди.

Ўйин тақдирини 76-дақиқада Диего Коста томонидан урилган ягона гол ҳал қилди. Антонио Конте шогирдлари устунликни сақлаб қолди ва ички чемпионатдаги қаторасига тўққизинчи ғалабага эришди.

Бу ғалаба эвазига «Челси» АПЛ турнир жадвалида биринчи ўринга қайтди ва«Арсенал»ни яна 3 очкога ортда қолдирмоқда. «Вест Бромвич» эса 20 очко билан саккизинчи ўринда жойлашган.

Челси – Вест Бромвич 1:0
Гол: 1:0 – 76 Диего Коста.
Челси – Куртуа, Аспиликуэта, Давид Луиз, Кэйҳилл, Алонсо, Канте, Мозес (Фабрегас, 74), Азар (Иванович, 79), Матич, Педро (Виллиан, 63), Диего Коста.
Вест Бромвич –    Фостер, Доусон, Эванс, Маколи, Ньом, Флетчер, Брант (Робсон-Кану, 84), Моррисон (Шадли, 78), Якоб, Филлипс (Макклейн, 78), Рондон.
Огоҳлантиришлар: Брант (19), Маколи (29), Канте (48), Доусон (51), Якоб (56), Матич (88).

Кўпроқ янгиликлар