Англиянинг «Челси» клуби футболчиларининг рухсат этилмаган ҳаракатлари учун очколаридан маҳрум қилиниши мумкин.

АПЛнинг 14-турида «Манчестер Сити»га қарши кечган учрашув якунида икки томон футболчилари ўртасида жанжал юзага келганди.

Ўйин охирида Серхио Агуэронинг Давид Луизга ташланишидан сўнг, майдонда келиб чиққан жанжал оқибатида ҳакам «Манчестер Сити»нинг икки футболчиси, Серхио Агуэро ва Фернандиньони четлатганди. Бу футболчилар кейинчалик ассоциация томонидан 4 ва 3 ўйинга дисквалификация қилинди.

Бу ҳолат видеосида Фабрегас аввал  Фернандиньонинг юзига ургани, кейин бразилиялик футболчи ўзини тута олмай қолганини кўриш мумкин.

Анлия футбол ассоциацияси (FA) икки клуб ўйинчиларининг хулқи юзасидан иш очди. Аммо «Челси» охирги 19 ой ичида футболчиларининг хулқи учун 4 марта жаримага тортилиб бўлган ва шу сабабли навбатдаги жазо чораси сифатида «кўклар»дан очко ечиб олиниши мумкин.

Sunday Mirror хабарига кўра, «Манчестер Сити»га нисбатан бундай чора кўзда тутилмаяпти.

Айни вақтда «Челси» 14 тур ўйинларидан кейин 15 турда 34 очко тўплаган «Арсенал» билан биринчи ва иккинчи ўринларни бўлишиб турибди. Конте шогирдлари бугун «Вест Бромвич»га қарши ўйнайди.