Гамбия президенти Яйя Жамме Олий суд сайловларидаги мағлубиятини тан олмайди. Бу ҳақида ҳукмрон Ватанпарварлик ва яратувчанликка йўналтирилган иттифоқ партияси маълумотига асосланиб, Reuters хабар берди. 

Партиянинг федерал телеканал орқали узатилган баёнотида сайлов комиссиясининг "хато хулосасига қарши" петиция тайёрланаётганлиги маълум қилинди. 

Бундан аввал Гамбиянинг мухолифат Бирлашган демократик партияси номзоди Адам Берроу мамлакатдаги  президентлик сайловлари натижаларига кўра, 45,5 фоиз овоз тўплаб, ғолиб бўлгани ҳақида маълум қилинган эди. Яйя Жамме эса 36,7 фоиз овозга эга бўлган. 

Жамме шанба куни мазкур сайловлар натижаларини тан олмаслиги ва сайлов жараёнидаги жиддий ҳамда номақбул бузилишлардан норози эканини оммага маълум қилган.

Гамбиядаги президентлик сайловлари 1 декабрь куни бўлиб ўтган. Унда 890 минг сайловчи овоз бериш ҳуқуқини қўлга киритган. Давлат раҳбари лавозими учун амалдаги президент Яйя Жамме, асосий мухолифат тузилма ҳисобланмиш Бирлашган демократик партия номзоди Адам Барроу ва мухолифат "Гамбия демократик конгресси" етакчиси Мамма Канде кураш олиб боришди. 

Жамме президентлик лавозимида ОИТС ва астмани даволовчи дорини топганлик тўғрисидаги баёноти билан танилган. У бу оғир касалликларни гиёҳлар димламалари билан даволашни таклиф қилган. 2009 йилда Жамме холасининг ўлимида айнан афсунгарларни айблаганидан сўнг раҳбарият мамлакатни афсунгарлардан халос қилиш кампаниясини ишга туширган. Бундан ташқари, Гамбия президенти 2010 йилда мамлакат қироли бўлиш истаги ҳақида эълон қилган. Шундай бўлган тақдирда, сайловларга ҳожат қолмасди. Бироқ кейинроқ Жамменинг фикри ўзгариб, сайловларни ўтказишга қарор қилди.