Греция парламенти 2017 йил мамлакат бюджет лойиҳасини тасдиқлади. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

Маълум қилишларича, уни 300 парламентарийдан 152 нафари қўллаб-қувватлаган. Греция бош вазири Алексис Ципраснинг фикрича, ушбу бюджет лойиҳаси «иқтисодни тиклаш ва ўстириш бўйича» тасдиқланган.

Греция ҳукуматининг ишонч билдиришича, мамлакат иқтисоди кейинги йилда 2,7 фоизга ошади.