Хитойда юк поезди ўз йўлида олти нафар темир йўл ишчисини уриб юборди. Уларнинг барчаси ҳалок бўлган. Бу ҳақда CCTV хабар бермоқда.

Телеканалнинг маълум қилишича, воқеа Хэнань провинциясида содир бўлган. Фалокат сабаблари ўрганилмоқда.

Хитой халқаро радиоси (CRI)нинг маълум қилишича, мамлакатда қурилиш бўлаётган йўлларда поезднинг ҳаракатланиши тақиқланган.