Кениядаги ЙТҲда 40 киши ҳалок бўлди

Жаҳон 11 Декабрь 2016 5276
Фото: AFP

Кенияда юз берган йирик йўл транспорти ҳодисаси оқибтида 40 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Рейтер” агентлиги хабар бермоқда.
Воқеа Найваш шаҳридан ўнлаб километр шимолда юз берган.

“Айни пайтда биз 25 ҳалок бўлган инсоннинг жасадини аниқладик. Угандага жўнаган юк машинаси бошқарувни йўқотган ва бир қанча транспорт воситаларига бориб урилган”, — деди Қизил Хоч вакили Фелистер Киоко.

“Ассошиэйтед Пресс” агентлиги берган маълумотга кўра,юк машинаси кимёвий моддалар ортган бўлган. Авария оқибатида 11 та автомобиль ёниб кетган.

Кўпроқ янгиликлар