Қирғизистон президенти Конституциядаги энг муҳим ўзгаришга диққатни қаратди

Жаҳон 11 Декабрь 2016 4452
Фото: РИА

Қирғизистон президенти Конституцияга ўзгаришлар киритишга доир референдум демократия ва мамлакат мустақиллигини мустаҳкамлаш сари қўйилган катта қадам бўлишига умид қилмоқда. Алмазбек Атамбаевнинг якшанба куни сайлов участкасида берган баёнотига асосланиб, РИА "Новости" хабар берди. 

"Мамлакатда бугунги кундаги ижобий ўзгаришлар сақланиб қолиши учун халқ ушбу референдумни қўллаб-қувватлайди, деб орзу қиламан ва шунга умид билдираман", - деди Атамбаев. 

Унинг фикрича, Конституциядаги энг муҳим ўзгариш - мамлакат мустақиллигини мустаҳкамлаш. Шуни таъкидлаш жоизки, Асосий қонундаги ўзгаришлар тўрт блокдаги муаммолар ечимини топишга қаратилган: ҳукумат тармоқлари орасидаги ўзаро ҳамкорлик тамойилларини аниқлаштириш, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва суд тизими ислоҳотлари, қирғиз жамиятида юксак қадриятлар тизимини шакллантириш ва давлат тили (қирғиз тили) ҳамда расмий тилдаги (рус тили) матнлар ўртасидаги номувофиқликни бартараф этиш. 

Ўзгаришлар Конституциянинг жами 30 моддасига тегишли бўлади. Хусусан, Асосий қонундан республикани инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро органларнинг қарорларини бажаришга ундовчи норма олиб ташланади. 

Бундан аввал бугун, 11 декабрда Қирғизистонда жорий Конституцияга ўзгаришлар киритиш бўйича умухалқ референдум бўлиб ўтаётгани ҳақида хабар берган эдик. Референдум билан бир пайтда республикада маҳаллий кенгаш сайловлари ҳам ўтказилмоқда. 

Рўйхатдан ўтган фуқароларнинг 30 фоиздан ортиғи овоз бериш жараёнида иштирок этса, референдум бўлиб ўтган деб ҳисобланади. 
 

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 95095 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 46357 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 51579 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9285 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20094 Ўзбекистон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
Самарқандда жисмоний имконияти чекланган ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди
«Барселона» Ла Лиганинг 1-турида теракт қурбонлари хотираси учун махсус либосда майдонга тушади
01:43 394 Спорт
Оқдарёда электр таъминоти корхонасининг порахўр раҳбари ва таъмагир врач қўлга тушди
01:36 476 Жамият
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 412 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар