Қирғизистон Марказий Сайлов комиссияси маълум қилишича, Конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича референдумда референдум бўлиб ўтди деб ҳисобланиши учун етарли сонда сайловчи иштирок этган.

Бугун Асосий қонунини ўзгартириш бўйича референдумдан ташқари маҳаллий ҳокимият органларига сайловлар бўлиб ўтмоқда.

МСК маълумотига кўра, овоз беришлар бошланганидан 8 соатга яқин вақт ўтганида давомат 30 фоиздан ошган ва бу референдум бўлиб ўтди деб ҳисобланиши учун етарли бўлади.

Бундан олдинроқ, Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев одамлар референдумга келишини сўраб, дуо қилишини айтиб ўтганди.

Бугун 2010 йилда ўша вақтдаги президент Курманбек Бакиев тузуми ағдарилганидан кейин қабул қилинган конституцияни ўзгартириш бўйича умумхалқ референдуми бўлиб ўтмоқда. Ўзгартишлар муаллифларининг қайд этишларича, асосий мақсад ҳокимият органлари ўртасидаги ўзаро мувозанатни таъминлаш ва мамлакатда парламент ҳокимиятини мустаҳкамлашдан иборат. 

Қирғизистон президенти Конституциянинг янги вариантини йўқотмасликка ваъда берди