Қоҳирадаги теракт қурбонлари сони ошмоқда. Портлаш жойидан видео

Жаҳон 11 Декабрь 2016 8190

Миср пойтахти Қоҳира шаҳридаги муқаддас Марк номидаги коптлар соборида амалга оширилган теракт туфайли ҳалок бўлганлар сони ортди. Al Jazeera сайти маҳаллий манбаларга асосланиб хабар қилишича, қурбонлар сони 25 нафарга етган, камида 50 киши жароҳатланган.

Дастлабки маълумотларда теракт 7 кишининг ўлимига сабаб бўлгани айтилди. Кейинроқ қурбонлар сони 18 нафарга етгани хабар қилинди.

CBC Extra твиттерида қайд этилишича, ибодатхонада 12 килограмм тротилли портловчи қурилма ҳаракатга келтирилган.

Ҳозирда ҳодиса рўй берган ҳудуд ўраб олинган.

Ижтимоий тармоқда теракт жойида олинган видеолар тарқалмоқда.

Маълум қилинишича, олдиндан белгиланган вақтда портлаган бомба собор биноси деворига ўрнатилганди. Яна бошқа хабарларга кўра, портловчи қурилма ибодат вақтида номаълум шахс томонидан ичкарига улоқтирилган. Ҳозирча ҳеч қайси ташкилот ушбу портлаш учун жавобгарликни зиммасига олмади.

РИА Новости агентлиги Миср Ички ишлар вазирлигидаги манбасига асосланиб хабар қилишича, ушбу терактдан сўнг мамлакатдаги барча черковларда хавфсизлик чоралари кучайтирилган.

Христиан-коптлар турли манбаларга кўра, Миср аҳолисининг 10 фоиздан 20 фоизгача бўлган қисмини ташкил қилади (тахминан 6,5-13 миллион киши). Уларнинг аксар қисми Коптлар православ черковига, яна бир қисми — Коптлар католик черковига бўйсунади. Кейинги вақтларда коптлар тез-тез диний радикал кучлар нишонига айланмоқда.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 41560 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 14673 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 92972 Ўзбекистон
Хитойдаги кимё заводида кучли портлаш юз берди
00:33 1544 Жаҳон
ОАВ: МРБ Испанияда теракт тайёрланаётганидан огоҳлантирган
23:46 / 17.08.2017 1943 Жаҳон
Янги ўқув йилида олий ўқув юртларида ўқиш учун контракт пули ошмайди
23:30 / 17.08.2017 5648 Ўзбекистон
Йўқолган никоҳ узук 13 йил ўтиб сабзида топилди
23:25 / 17.08.2017 8490 Жамият
Барселонадаги теракт гумондорлари қўлга олинди
23:20 / 17.08.2017 3426 Жаҳон
Хайрулла Нуриддинов МТРК раиси  ўринбосарлигидан кетди
23:15 / 17.08.2017 8050 Ўзбекистон
Фото: Австралияда дунёдаги энг кучли қуёш электростанцияси қурилади
23:10 / 17.08.2017 1370 Технология
Кўпроқ янгиликлар