АҚШнинг Республикачилар партияси вакиллари Луизиана штатида сайловларнинг иккинчи турида ғолиб бўлишди ва АҚШ сенатидаги 100 ўриндан 52 тасини қўлга киритишди.

Ноябрда ўтган сайлов натижаларига кўра, АҚШ сенатида республикачилар 51 та, демократлар эса 48та ўринга эга бўлган эдилар. Луизианада эса иккинчи тур ўтказилиши белгиланган эди.

Республикачилардан Жон Кеннеди 63,5 фоиз овоз олган, демократлардан Фостер Кэмпбелл эса 36,5 фоиз овоз олишга муваффақ бўлган.