Руминияда парламент сайловлари бошланди

Жаҳон 11 Декабрь 2016 2537

Бугун, 11 декабрь маҳаллий вақт билан соат 8:00да Руминияда парламент сайловлари бошланди, мамлакатда 1 254 сайлов участкаси очилди. Ҳозирга қадар, марказий сайлов бюроси (МСБ) маълумотларига кўра, тахминан 70 минг киши овоз беришда иштирок этган. 

Депутатлар палатаси ва Сенатдаги 466 ўринга 6,5 минг номзод даъвогарлик қилмоқда. 2004 йилдан кейин илк марта овоз бериш партия рўйхатлари бўйича ўтказилмоқда, сайловчиларнинг қатнашиши ва комиссия томонидан овозларнинг ҳисобланишига доир мониторинг қўлланмоқда. Хорижда яшовчи 4,5 мингга яқин руминиялик почта орқали овоз берди. 

Сайловлардаги асосий рақиблар: сўл-марказ Социал-демкоратик партияси (СДП) ва ўнг-марказ Миллий-либерал партияси (МЛП). Социал-демкоратлар иш ҳақини ошириш ва солиқларни камайтиришга ваъда беришмоқда, либераллар эса - коррупция билан курашишга. 

Бугунги кунда Руминия ҳукумати тепасида партиясиз технократлар фаолият олиб бормоқда. Ҳукумат раҳбари кампанияда расман қатнашмади, лекин МЛП уни сайловлардан кейин ўзининг бош вазирликка номзоди сифатида эълон қилди. 

Тахминларга кўра, СДП тахминан 40 фоиз овоз билан сайловларда ғалаба қозонади, МЛП эса - 30 фоиз атрофида. 

Руминиядаги сайловларда хавфсизликни таъминлаш учун 45 минг полициячи, жандарм ва ўт ўчирувчи жалб қилинган. Сайлов участкалари маҳаллий вақт билан соат 22:00да ёпилади. 

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 24022 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 11881 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 82860 Ўзбекистон
Тарихда биринчи марта Сатурн атмосферасига киришга муваффақ бўлинди
20:25 357 Жамият
ФИФА йил футболчиси бўлиш учун асосий даъвогарлар рўйхатини эълон қилди
20:19 2121 Спорт
Япониядаги барда маймунлар официантлар сифатида ишламоқда
20:06 1063 Жамият
Конте Белотти трансферини истамоқда, Абрамович бунга қарши
20:06 626 Спорт
Самарқандда ёшлар ташаббуси билан намунали тўй бўлиб ўтди (фото)
20:05 4571 Жамият
Turkish Airlines рейси йўловчиси комага тушиб, самолётда жон берди
19:58 1091 Жамият
ФИФА йилнинг энг яхши мураббийлиги учун даъвогарлар номини эълон қилди
19:54 2232 Спорт
Кўпроқ янгиликлар