Саудия Арабистони январь ойидан бошлаб нефть қазиб олиш кўрсаткичини пасайтиради ва якунда 30 ноябрдаги келишувда қайд этилган даражадан тушиб кетиши мумкин. Аммо бу эҳтимолий ҳолат, деб айтган мамлакат энергетика вазири Ҳолид ал Фолиҳ.

“Мен бутун тафсилотларини баён қилган ҳолда шуни айтиб ўтмоқчиманки, биз кейинги йилнинг январь ойидан бошлаб нефть қазиб олиш суръатини пасайтирамиз”, деди ал Фолиҳ.

Вазирнинг аниқлик киритишича, ОПЕКда нефть қазиб олиш борасидаги келишув масъулиятини зиммасига оладиган бўлса, Саудия Арабистони бу вазифани аниқ амалга оширади. Балки кўрсаткични ундан ҳам кўп пасайтириб юборар, аммо бу кафолатланмаган.