Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармасида Женева дипломатик доиралари Президенти Роберт Блум билан Швейцарияда фонд ваколатхонасини очиш тўғрисида шартнома имзоланди. Бу ҳақда “Жаҳон” ахборот агентлиги хабар бермоқда

“Жамғарманинг Швейцарияда ташкил этилаётган ваколатхонаси Ўзбекистон тадбиркорларига Европа бозорини ўрганиш асосида ўз маҳсулотларини экспорт қилиш, ишончли ҳамкорлар топиш, Ўзбекистон ва Швейцария ишбилармон доиралари ўртасида ҳамкорликни янада ривожлантириш, Ўзбекистон тадбиркорларининг Швейцарияда ўтказиладиган кўргазмалар, ярмаркалар, тендер савдолари ва бизнес-форумларда иштирокини ташкил этишга кўмаклашади”, дейилади маълумотда. 

Маълумот учун: кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармаси Жанубий Корея, Россия, Испания, Италия, Болгария каби мамлакатларда ўз ваколатхоналарини очган.