Туркия Ички ишлар вазири Сулаймон Сойлу Истанбулда иккита портлаш бўлганини тасдиқлади. Унинг фикрича, иккинчисини худкуш-террорчи амалга оширган бўлиши мумкин.

“Биз иккита портлаш юз берган, деб баҳолаймиз. Уларнинг биринчиси худкуш-террорчи, иккинчи эса миналанган автомобиль бўлиши мумкин, сабаб у кучлироқ портлаган. Ҳалок бўлганлар ҳақида бироздан сўнг маълум қиламиз”, – деди Сойлу.

Расмий маълумотлар берилмаган бўлса-да, Al Jazeera Turk канали 15 нафар ҳалок бўлганлар ҳақида маълум қилган. Шунингдек, 38 нафар яраланганлар ҳақида ҳам маълумот берилган.

Фото: Reuters
Фото: Reuters
Фото: Twitter/MediasetTgcom24