Туркия Истанбулдаги терактларда ҳалок бўлганлар учун ўч олишга ваъда берди

Жаҳон 11 Декабрь 2016 11227
Фото: Reuters

Туркия ТИВ Сулаймон Сўйлу Истанбулдаги икки терактда ҳалок бўлган кишилар учун албатта ўч олинишини таъкидлади. Reuters агентлиги шу ҳақида маълум қилди

"Эртами-кечми, биз ўч оламиз. Бунинг хуни қандай бўлишидан қатъи назар, биз буни шундайлигича ташлаб қўймаймиз", - деди у полициячиларнинг дафн маросимида. 

Шунингдек вазир ижтимоий тармоқларда теракт ташкилотчиларини қўллаб-қувватлаганларни бундай сўзларга йўл қўймаслик кераклигини айтиб огоҳлантирган. 

Бундан аввал Сўйлу мазкур терактларга Туркияда терорчи ташкилот ҳисобланувчи Курдистон Ишчилар партиясининг  (КИП) алоқаси бўлиши мумкинлиги ҳақида айтди. 

10 декабрь куни кечқурун Истанбул шаҳридаги Vodafone Arena майдони ёнида икки теракт содир этилди. Сўнгги маълумотларга кўра, уларда 38 киши ҳалок бўлган, 155 нафари жароҳатланган. Ҳалок бўлганларнинг 30 нафари - полиция ходимлари. 

 

Кўпроқ янгиликлар