Жанубий Корея президенти импичменти мамлакат иқтисодиётга таъсир кўрсатмади

Жаҳон 11 Декабрь 2016 2758
Фото: EPA

Корея Республикаси (КР) президенти Пак Кин Хе импичменти мамлакат иқтисодиётига таъсир кўрсатмади. Бу ҳақида Сеулда хорижий мухбирлар учун бўлиб ўтган брифингда КР ҳукуматининг бош вазир ўринбосари ҳамда режалаштириш ва молия вазири Ю Иль Хе маълум қилди. ТАСС агентлиги шу ҳақида хабар берди. 

"Ҳозирга қадар импичмент молиявий бозорга, шу жумладан асосий биржа кўрсаткичлари ва Жанубий Корея вонининг АҚШ долларига алмашув курсига таъсир ўтказмади", - деди  бош вазир ўринбосари.

Ю Иль Хо ўз мажбуриятларини бажариш ва миллий иқтисодиётни назорат қилишда давом этишини ишонч билан таъкидлади. 

Унинг сўзларига кўра, "2017 йил учун парламент томонидан қабул қилинган бюджет ўзгаришсиз қолади". Бош вазир ўринбосари келаси йилда ўз эътиборини маиший қарзларнинг ўсиши, паст туғилиш даражаси ва жамиятнинг қариши каби таркибий иқтисодий муаммоларни бартараф қилишга қаратишга ваъда берди. Бундан ташқари, иқтисодий ўсишни таъминлаш ва саноат ҳамда корпорацияларни қайта тузишни кенгайтириш қайд этилди. 

9 декабрда парламент президент импичменти учун овоз берганидан кейин Пак Кын Хе ўз вазифаларини бажаришдан вақтинчалик четлатилди. Президент вазифаларини бажариш эса мамлакат бош вазири Хван Гё Ан зиммасига юклатилди. Президентни ҳукуматдан четлатиш жараёни Конституциявий суд томонидан овоз бериш натижалари тасдиқлангандан кейин якунланади. Бу жараёнга қонун томонидан 6 ойгача муддат берилади. 

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 13764 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 67864 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37016 Lifestyle
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 526 Жаҳон
Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 
01:15 1034 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Роналду 5 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: бунинг отини атайлаб қийнаш дейилади!
01:07 976 Спорт
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантиришга доир қарор қабул қилинди
Кўпроқ янгиликлар