ИШИД террорчилик ҳаракатининг уч мингдан беш мингача бўлган жангариси Ироқнинг Мўсул шаҳрида қолмоқда. Шаҳарни озод этиш вақтида жангарилардан икки мингтаси ўлдирилган ёки яраланган.

Бу ҳақда 11 декабрь куни Ироқ ва Суриядаги ИШИД жангариларига қарши халқаро операциялар қўмондони Стивен Таунсенд маълум қилган. У Ироқ ғарбидаги Кьейра аэродромида журналистлар билан учрашган. Суҳбатнинг видеоёзуви Пентагон матбуот хизмати томонидан тарқатилган.

"Уч мингдан беш мингача бўлган кўрсаткич фаол рақамлар ҳисобланади. Кампания бошланганида биз уч ярим мингдан олти мингача жангари ҳисоблаганмиз. Бизнинг ҳисоб-китобимизга кўра, икки мингга яқин жангари ўлдирилган ёки жиддий жароҳатланган", - деган у.