Янги авлод Mercedes-Benz E-Class видеотизери интернетга жойланди

Технология 12 Декабрь 2016 6083

Германиянинг Mercedes-Benz компанияси E-Class таснифидаги янги авлод купесининг тизерини намойиш қилди. Унда моделнинг ташқи ва ички дизайнига оид айрим жиҳатларини кўриш мумкин. Автомобиль шу йилнинг 14 декабрида тўлиқ намойиш этилиши кутилаяпти. Унинг илк тақдимоти эса, келаси йилнинг январь ойидаги Детройт автошоусида бўлиб ўтади. 

Тизер ортидан Бельгиянинг AutoTijd сайти E-Class купесининг расмий брошюрасидан олинган суратларни эълон қилди. Унда Avantgarde ва AMG Line русумидаги моделларга оид суратлар акс этган. 

Икки эшикли автомобиль уч хил бензинли мотор билан таклиф этилади: иккита 2.0 литр ҳажмли 184 ва 245 от кучига эга тўрт цилиндрли ҳамда 3 литрли, 333 от кучига эга олти цилиндрли моторлар жойланади. Бундан ташқари, 194 от кучига эга дизель двигатель ҳам ўрнатилади. Уларнинг барчаси 9 босқичли автоматик узатмалар қутисига эга бўлади. V6 моторли иккита қиммат намуналарида барча ғилдираклари етакчи бўлади. 

Унинг энг кучлиси AMG E50 Coupe 4Matic ҳисобланади. Унга 407 от кучига эга 3 литрли V6 двигатель ўрнатилади. 

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 90155 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 44906 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 50538 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 8875 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 19719 Ўзбекистон
Шимолий Корея АҚШга беражак зарбаларини бир қатор сиёсий плакатларда тасвирлади
23:20 0 Жаҳон
Конте «Челси»га нима етишмаётгани ҳақида гапирди
22:59 510 Спорт
Шаҳзода Уильямнинг никоҳ тўйидаги тортнинг бир бўлаги сотувга қўйилди
22:52 840 Жамият
Видео: Дэвид Бекҳэм Pro Evolution Soccer 2018’да
22:47 599 Спорт
АҚШ ва Жанубий Корея август охирида ҳарбий машғулотлар ўктазади
22:35 451 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар