Ҳар йил бўлгани каби бу йил ҳам японлар якунланаётган йил рамзини ифодаловчи асосий иероглифни танлашди. Японияда иероглиф бўйича саводхонликни текшириш ассоциацияси томонидан ўтказилган танлов якунлари бўйича, 2016 йилнинг тимсоли «олтин», «метал» ва «пул» маъноларини англатувчи иероглиф бўлди.

Бу иероглиф ассоциация манзилига барча истовчилар томонидан юборилган откриткаларнинг энг катта қисмини йиғишга муваффақ бўлди.

NHK телеканалида изоҳ берилишича, японлар кетаётган йилда бўлиб ўтган Олимпиада ҳамда пул ва сиёсат муносабатлари туфайли шу иероглифига ён босган.

Йил рамзига айланган иероглиф маъноси у эълон қилингунга қадар қатъий сир тутилади. Ғолиб чиққан иероглиф Киотодаги энг таниқли Киёмидзу будда ибодатхонаси бош руҳонийси томонидан махсус «васи» қоғозига тантанали равишда чизилди.

Японияда 1995 йилдан буён йил рамзи аниқлаб келинади.

Маълумот учун, Японияда 2014 йилнинг тимсоли «солиқ» иероглифи бўлган эди. 2015 йил рамзи сифатида эса «арзон» иероглифи танланганди.