«Атлетико» клуби хўжайинларидан бири ҳисобланадиган Хитойнинг Wanda Group компанияси жамоанинг янги стадиони номини «Wanda Metropolitano» деб номлаш учун катта пул тўламоқчи.

Marca нашри хабарига кўра, клуб бу келишувдан 10 йил ичида 100 млн евро даромад олади. Янги стадион 2017-18 йилги мавсумга тайёр бўлади ва 72 минг томошабинни ўз бағрида сиғдира олади.

Бундан ташқари, клубнинг турли мусобақалардаги муваффақиятли иштироки натижасида бу тўловнинг миқдори янада ошиши мумкинлиги айтилган.

Маълумот учун, Wanda Group компанияси клубнинг 20 фоизлик акциясига эгалик қилади.