Австралияликлар биринчи марта Европага тўғридан-тўғри чиқиш имконига эга бўлишади

Жамият 12 Декабрь 2016 2136
Фото: Reuters

Qantas Пертдан Лондонга узлуксиз рейсларни йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Бу Австралияни Европага тўғридан-тўғри олиб чиқувчи дунёдаги биринчи узлуксиз йўловчи рейси ҳисобланади. Gulf News нашри шу ҳақида маълум қилди. 

Манбага кўра, авиакомпания 17 соатли парвозлар учун Boeing 787-9 Dreamliner самолётларидан фойдаланади. 

"Австралияликлар ҳеч қачон Европага тўғридан-тўғри чиқиш имконига эга бўлишмаган. Шундай экан, бу катта имкониятларга йўл очади", - деди ижрожи директор Алан Жойс. 

"Бу саёҳатчилар учун яхши янгилик, чунки эндиликда Лондонга бориш енгиллашади. Бу Ғарбий Австралия учун ҳам яхши янгилик, чунки у янги иш ўринларини пайдо қилиб, туризмнинг ривожланишига сабаб бўлади. Бу миллат учун ҳам яхши янгилик, чунки у бизни энг йирик савдо ҳамкорларимиздан бирига яқинлаштиради", - қўшимча қилди у.

Ушбу парвоз дунёнинг энг узоқ парвозларидан бири ва Dreamliner'нинг энг узоқ парвози ҳисобланади. 

Манбага кўра, парвоз чипталари келаси йилнинг апрелида сотувга чиқади.

Дунёдаги энг узоқ парвоз қилувчи узлуксиз рейс Дубайдан (БАА) Оклендга (Янги Зеландия) қатновчи Emirates EK448 ва у ердан қайтувчи EK449 рейси бўлиб, у 14 200 километрни ташкил қилади. Мазкур рейс 2016 йилнинг 1 мартидан йўлга қўйилган. Биринчи рейс Airbus A380-800 самолёти орқали амалга оширилган, лекин кейинги мунтазам рейсларда Boeing 777-200LR қўлланилган. 

Qantas'нинг 17 соатли Перт-Лондон тўғридан-тўғри рейсининг  масофаси эса 14 498 километрни ташкил қилади ва дунёнинг етакчи авиакомпаниялари ўртасида рақобатни юзага келтиради. 

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 38374 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 14062 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 90772 Ўзбекистон
ОАВ: МРБ Испанияда теракт тайёрланаётганидан огоҳлантирган
23:46 / 17.08.2017 319 Жаҳон
Янги ўқув йилида олий ўқув юртларида ўқиш учун контракт пули ошмайди
23:30 / 17.08.2017 2012 Ўзбекистон
Йўқолган никоҳ узук 13 йил ўтиб сабзида топилди
23:25 / 17.08.2017 2804 Жамият
Барселонадаги теракт гумондорлари қўлга олинди
23:20 / 17.08.2017 1313 Жаҳон
Хайрулла Нуриддинов МТРК раиси  ўринбосарлигидан кетди
23:15 / 17.08.2017 3333 Ўзбекистон
Фото: Австралияда дунёдаги энг кучли қуёш электростанцияси қурилади
23:10 / 17.08.2017 618 Технология
Сериал давом этади: «Барселона» келишув яқин дейди, «Ливерпуль» рад этади
23:05 / 17.08.2017 1037 Спорт
Кўпроқ янгиликлар