Блаттер жиддий баёнот билан чиқди

Спорт 12 Декабрь 2016 16732

ФИФАнинг собиқ президенти Йозеф Блаттер Мишель Платини нега ташкилотда ўз ўрнига кела олмагани ҳақида гапириб ўтди.

«Мен ҳеч кимни алдамадим. Бу келишилган иш. Аммо унга халал берган одам мен эмасман. Платини шунинг учун ФИФА президенти бўлмадики, у АҚШ 2022 йилги ЖЧ мезбонлигини қўлга кирита олмагани учун жавобгардир.

Мишель ҳали қайтиши мумкин. У мендан 20 ёш кичик. Вақт учиб ўтмоқда. Унинг дисквалификациясида 3 йил ортиқча.

Мен ҳамиша ЖЧ-2018 Россияда, ЖЧ-2022 эса АҚШда бўлишига умид қилардим. Биз дипломатик йўл тутишимиз мумкин эди.

Аммо Платини Франциянинг аввалги президенти Николя Саркози ҳамда Қатар амири билан учрашганидан кейин [2010 йилнинг 23 ноябри] у айтганди: «Мендан Франция манфаатлари учун овоз беришимни сўрашди. Менинг гуруҳим ижро қўмитасида қабул қилинган қарор учун овоз бермайди».

Бу гапдан мен карахт аҳволга тушгандим.

2010 йилги ЖЧ билан ҳам шундай бўлганди. Жак Ширак Платинига айтган: «Сиз ЖАР учун овоз бермайсиз, биз Марокаш билан яқинмиз».

ЖЧ-2022 мезбонлиги Қатарга кетганини конверт очилишидан олдин билардим», – дея Блаттернинг сўзларини келтирган Le Figaro.

Эслатиб ўтамиз, 2015 йилнинг декабрида Блаттер ва Платини 8 йил муддатга футбол фаолиятидан четлатилганди.

2016 йилнинг февралида икки амалдорнинг ҳам дисквалификацияси 6 йилгача қисқартирилди. Апрелда эса Платинининг апелляцияси асосида унинг дисквалификацияси муддати 4 йилга тушди.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 28842 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 64948 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 8154 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 125455 Жамият
Бекободнинг 2035 йилгача мўлжалланган  бош режаси: Шаҳар қандай кўринишда бўлади?
Зафар Рўзиев: Энди Қашқадарёда етиштириладиган пахтанинг ярмидан кўпи ўзимизда қайта ишланади
Алвидо Dodge Viper! Суперкарнинг энг ноёб намуналари
Афғонистонда толибларнинг етакчиларидан бири ўлдирилди
17:50 730 Жаҳон
Украинада Франциянинг 200 млн еврони ўзлаштирган фуқароси қўлга олинди
17:40 1087 Жаҳон
Ўзбекистон Республикаси Олий суди турли миш-миш хабарларга раддия берди
Кўпроқ янгиликлар