Бугун Швейцариянинг Ньон шаҳридаги УЕФА офисида Чемпионлар лигасининг чорак финалига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.

Қуръа гуруҳ босқичида биринчи ва иккинчи ўринларни эгаллаган 16 жамоани 2 саватчага ажратган.

Чорак финалга ўз гуруҳида биринчи ўринни эгаллаб чиққан жамоа бошқа гуруҳда биринчи ўринни эгаллаган жамоага дуч келмайди. Шунингдек, бу босқичда бир мамлакатнинг икки вакили ўзаро тўқнашиши олди олинган.

Сараланганлар гуруҳи: «Арсенал», «Лестер» (иккиси – Англия), «Атлетико», «Барселона» (иккиси – Испания), «Боруссия» Дортмунд (Германия), «Ювентус», «Наполи» (иккиси – Италия), «Монако» (Франция).

Иккинчи ўрин билан чиққан жамоалар: «Бенфика», «Порту» (иккиси – Португалия), «Бавария», «Байер» (иккиси – Германия), «Манчестер Сити» (Англия), «ПСЖ» (Франция), «Реал», «Севилья» (иккиси – Испания).

Гуруҳ ғолиблари илк ўйинни ўз майдонида ўтказади. 1/8 финалнинг биринчи ўйинлари 14-15 ҳамда 21-22 февраль кунлари ўтказилади, жавоб учрашувлари 7-8 ҳамда 14-15 март кунларига белгиланган.

Европа футболи грандлари ва турнир фаворитлари «Бавария» ҳамда «Реал» ўз гуруҳларида иккинчи ўринни эгаллаган ва чорак финал босқичидаёқ кучли жамоалар тўқнашувини кузатиш мумкин бўлади.

Яъни, 1/8 финалда «Барселона» ва «Бавария» жамоалари жуфтлиги ҳосил қилиши мумкин. Шу билан бирга «Атлетико» ва Дортмунднинг «Боруссия» жамоаси «Бавария» ҳамда  «Реал» билан дуч келмайди.Қуръа ташлаш маросими Тошкент вақти билан соат 16:00да бошланади.

Қуръа жараёнини ушбу ҳавола орқали жонли равишда кузатиш мумкин >>>