Бугун Европа Лигасида нимчорак финал жуфтликлари аниқланади

Спорт 12 Декабрь 2016 4534

Бугун Швейцариянинг Ньон шаҳридаги  УЕФА офисида Европа Лигасининг ним чорак финал босқичига қуръа ташлаш маросими ўтказилади.

Бу босқичда клублар икки саватчага ажратилган. Гуруҳ босқичлари ғолиблари ва ЕЧЛда учинчи ўринни эгаллаган 8 жамоадан 4таси "сараланганлар" гуруҳида бўлади. Қолган жамоалар "сараланмаганлар" гуруҳини ташкил этади.

Бу босқичда бир мамлакат вакиллари ўзаро учрашмайди. Бундан ташқари, бир гуруҳда ўйнаган жамоалар ўзаро дуч келмайди, шунингдек, сиёсий вазият туфайли Россия ва Украина жамоалари учрашиши олди олинган.

Сараланганлар: АПОЭЛ (Кипр), «Аякс» (Нидерландия), «Бешиктош»*, «Усмонлиспор», «Фенербаҳче» (барчаси – Туркия), «Генк» (Бельгия),  «Зенит» (Россия), «Копенгаген» (Дания)*, «Лион», «Сент-Этьен» (иккиси – Франция)*,  «Рома», «Фиорентина» (иккиси – Италия), «Спарта» (Чехия), «Тоттенҳэм» (Англия)*,  «Шальке» (Германия), «Шахтер» (Украина).

Сараланмаганлар: АЗ (Нидерландия), «Андерлехт», «Гент» (иккиси – Бельгия), «Астра» (Руминия), «Атлетик», «Вильярреал», «Сельта» (барчаси – Испания), «Боруссия» Менхенгладбах (Германия)*, «Краснодар», «Ростов»* (иккиси – Россия), «Легия» (Польша)*, «Лудогорец» (Болгария)*, «Манчестер Юнайтед» (Англия), «Олимпиакос», ПАОК (иккиси – Греция), «Хапоэль» Беер-Шева (Исроил).

*1/16 финал босқичига чемпионлар лигасидан қўшилган жамоалар.

Қуръа ташлаш маросими ЕЧЛ учун қуръадан кейин – Тошкент вақти билан соат 17.00да бошланади.

1/16 финал босқичи ўйинлари 2017 йилнинг 16 ва 23 февраль кунларида ўтказилади. Биринчи саватдаги гуруҳлар илк ўйинларни ўз майдонида ўтказади.

Қуръа жараёнини ушбу ҳавола орқали жонли равишда кузатиш мумкин >>>

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 24093 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 52768 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 64517 Жамият
Икки вилоятда ҳокимнинг туризм бўйича ўринбосарлари тайинланди
13:26 51 Жаҳон
Тошкентда «Мутахассислик ва илмий тадқиқот маркази» тузилади
Туркияда автобус иштирокида ЙТҲ юз берди, беш киши ҳалок бўлган
13:19 246 Жаҳон
Деҳлида Ҳиндистон савдо ва саноат давлат вазири билан учрашув бўлиб ўтди
Иқтисодиёт вазирида 2 нафар биринчи ўринбосар бўлади
Мбаппе яқин вақт ичида «ПСЖ» аъзосига айланади
12:56 931 Спорт
Учтепа туманида қасддан баданга оғир шикаст етказиш жинояти фош этилди
12:49 1121 Жамият
Кўпроқ янгиликлар