БАА вице-президенти ва бош вазири, Дубай ҳукмдори Шайх Муҳаммад бин Рашид Ал-Мактум 11 декабрь, якшанба куни Муҳаммад (с.а.в.) хотирасига ҳурмат бажо келтирди. Gulf News шу ҳақида хабар берди

Якшанба куни БААда Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.)нинг таваллуд айёми нишонланди. 

"Пайғамбаримиз бағрикенглик, тинчлик ва ахлоқ-одоб рамзи бўлганлар; дунё бугун шу қадриятларга амал қилиш имконига эга", - деб ёзди шайх Муҳаммад 11 декабрь куни ўзининг Twitter'ида. 

"Бугун Муҳаммад Пайғамбарнинг таваллуд айёмлари. Энг покиза инсон, у ҳаётда мурувватли ва кечиримли бўлиш кераклигини уқтириб, йўл-йўриқ кўрсатган", - дея қўшимча қилади шайх.