ЕИ мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари тарихда илк маротаба Куба билан сиёсий мулоқот ва ҳамкорлик тўғрисидаги келишувни имзолади. ЕИ Кенгашининг Брюссель қароргоҳида бўлиб ўтган имзолаш маросими бевосита эфирга узатилди, деб хабар қилмоқда РИА “Новости” агентлиги.

Ҳужжатга биринчи бўлиб ЕИ ташқи сиёсат маҳкамаси раҳбари Федерика Могерини ва Куба ташқи ишлар вазири Бруно Родригес Парилья имзо чеккан. Шундан сўнг, ЕИга аъзо 28 давлат ташқи ишлар вазирлари имзоларини қўйишган. 

ЕИ — Куба ўртасидаги келишув бўйича музокаралар икки йилдан ортиқ давом этди. Унда ўзаро ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари, хусусан, савдо, соҳаларга оид сиёсат билан бирга халқаро институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича сиёсат масалалари акс этган.