Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп унинг давлатини қўллаб-қувватлашига умид қилмоқда.

“Мен Дональд Трампни биламан. Ҳатто жуда яхши биламан. Ўйлайманки, Исроил масаласи бўйича унинг позицияси, қўллаб-қувватлови очиқ-ойдин бўлади. У яҳудийларга, яҳудий давлатига нисабатан жуда илиқ муносабатда”, — деди Нетаньяху.

Унинг тан олишича, АҚШнинг кетаётган президенти Барак Обама билан кўп нарсаларда, жумладан Эрон масаласида қарама-қаршилик бор эди.