Истанбулдаги икки теракт ҳақида ҳозирга қадар билганларимиз

Жаҳон 12 Декабрь 2016 19597

Шанба куни кечқурун Истанбулда содир бўлган икки портлаш барчанинг юрагига ғулғула солди. Террорчи ҳужумлар ҳақида ҳозирга олинган маълумотлар билан Daily Sabah нашри бўлишди

10 декабрь куни Истанбулда, Мачка парк яқинида икки портлаш қайд этилди. Портлашлардан бирини худкуш-террорчи содир этган бўлса, яна бири автомобилга ўрнатилган портловчи қурилманинг ишга тушиши натижасида рўй берган. 

Сўнгги маълумотларга кўра, терактлар натижасида 39 нафар киши ҳалок бўлган, 155 нафари турли жароҳатлар олган. 14 нафар жабрланувчи эса интенсив даволаш муолажаларини олмоқда. 

Терактларнинг эртасига, якшанба куни "Курдистон озодлиги лочинлари" (TAK) терактлар учун жавобгарликни ўз зиммасига олди. 

TAK'га кўра, жангариларнинг икки нафар аъзоси ҳужум пайтида ҳалок бўлган. Шунингдек гуруҳ яқин кунларда ҳужум қилганлар ҳақида маълумот беришини қўшимча қилган. 

Разведка манбаларининг хабарига кўра, худкуш-террорчи Шимолий Суриядаги Демократик Иттифоқ Партияси назоратидаги (PYD - Partiya Yekîtiya Demokrat‎) зонадан келган бўлган. PYD Курдистон Ишчилар Партияси (КИП) террорчи гуруҳининг Суриядаги бўлимидир. 

PYD'нинг ҳарбий қаноти бўлган Халқ Ҳимоя Бирликлари (YPG - Yekîneyên Parastina Gel) бундан аввал, жорий йилнинг февралида Туркияга уруш эълон қилиб, таҳдид қилган. 

PYD ва YPG КИП террорчи гуруҳининг Сурияда фаолият юритувчи бўлимлари ҳисобланади. Жангарилар Сурияда ҳарбий тайёргарликдан ўтишади. 

Якшанба куни Мэбейн президент қароргоҳида Ражаб Тоййиб Эрдўған бошчилигидаги юксак даражали учрашув бўлиб ўтди. Учрашув мамлакатдаги хавфсизлик масаласига бағишланиб, икки соат давом этди. 

 

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 50914 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 66847 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 35674 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 20454 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 77657 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 60951 Жамият
Германия олтин захирасининг катта қисмини қайтариб олди
21:01 32 Жаҳон
Ўзбекистонда энергия тежовчи миллий компания тузилди
Таиландга қизларни юбориш билан шуғулланган самарқандлик “одамфуруш” аёл ушланди 
20:55 260 Жамият
Ҳукумат ўқитувчи ва шифокорларни пахта теримига жалб этишни тақиқлади
Кўпроқ янгиликлар