Истанбулдаги терактлардан кейин Туркияда хавфсизлик учрашуви ўтказилди

Жаҳон 12 Декабрь 2016 4563

Шанба кунги терактлардан кейин якшанба, 11 декабрда Истанбулда президент Ражаб Тоййиб Эрдўған раислиги остида юксак даражали учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақида Daily Sabah нашри хабар берди. 

Учрашувда бош вазир Бинали Йилдирим, бош вазир ўринбосарлари Нўъмон Куртулмуш, Вейси Кайнак, Туғрул Тўркеш ва бир қатор бошқа вазирлар иштирокида ўтказилди.

Мэбейн президент қароргоҳидаги учрашув икки соат давом этди. 

"Курдистон озодлиги лочинлари" (TAK - Teyrêbazên Azadiya Kurdistan) номи билан танилган террорчи гуруҳ Истанбулда, "Бешиктош" футбол клуби майдони яқинида рўй берган терактлар учун жавобгарликни ўз зиммасига олди. Сўнгги маълумотларга кўра, терактлар натижасида 39 нафар киши ҳалок бўлган, 155 нафари турли жароҳатлар олган. 

Разведка манбаларининг хабарига кўра, гумондор худкуш-террорчилардан бири Туркияга Сурия Демократик Иттифоқ Партияси назоратидаги (PYD - Partiya Yekîtiya Demokrat‎) ҳудуддан келган. 

PYD'нинг ҳарбий қаноти бўлган Халқ Ҳимоя Бирликлари (YPG - Yekîneyên Parastina Gel) бундан аввал, жорий йилнинг февраль ойида Туркияга уруш эълон қилиб, видеомурожаатлар орқали таҳдид қилган. 

PYD ва YPG Сурияда фолият юритувчи PKK террорчи ташкилотининг тармоқлари ҳисобланади. 

TAK'нинг маълум қилишича, уларнинг икки нафар аъзоси ҳужум вақтида ҳалок бўлган, бироқ уларнинг худкуш-террорчи бўлганлиги ё бўлмаганлигига аниқлик киритилмаган. 

 

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 31869 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 17729 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 68904 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 58290 Жамият
Тошкент ва Душанбе ўртасидаги парвозлар жадвали ўзгарди
Комилов Ҳиндистон вице-президенти билан музокарада. Икки давлат ўртасида товар айирбошлаш ҳажми оширилади
Журналист ЎФФ матбуот хизматини ёлғончиликда айблади
12:20 3621 Спорт
Тошкентдаги Mobicon 2017’да Google, Яндекс, Одноклассники ва UFOX вакиллари чиқиш қилади
Электр энергиясининг намунали истеъмолчилари рағбатлантирилади
Трамп АҚШ ҳукуматини ёпиш билан таҳдид қилди
10:50 9521 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар