Simi Valley масжиди яқинида ибодат қилаётган кишига пичоқ урганликда гумон қилинаётган шахс қўлга олинди. Daily Sabah нашри шу ҳақида хабар берди

Манбага кўра, жабрланувчи ибодатдан аввал гумондор билан баҳслашиб кетган. Полициянинг маълум қилишича, 29 ёшли Жон Мэттесон масжид яқинида қўлга олинган. 

Жабрланувчи ҳаётига таҳдид солмайдиган жароҳат олган ва барқарор аҳволда шифохонага етказилган. 

Мэттесон жиноий таҳдид ва фуқаролик ҳуқуқларини бузишда гумон қилиниб, ҳибсга олинди. 

"Биз бу жиноятнинг масжидга боғлиқлик томони бор ёки йўқлигини ўрганиб чиқамиз, - деди Адам Дароу. - Бу воқеадан жуда хавотирдамиз. Инсонлар қайси динга эътиқод қилишларидан қатъи назар, биз уларнинг шаҳарда ўзларини хавфсиз ҳис қилишларини истаймиз". 

CAIR (Council on American-Islamic Relations - Америка-Ислом муносабатлари консуллиги) бир ой ичида Америкадаги мусулмонларга қарши йўналтирилган ҳаракатларга оид 200га яқин маълумот  олган.

Мэттесон сешанба куни суд олдида жавоб беради.