КХДР Жанубий Кореядаги президент импичменти фонида истаган вақтда Сеулга зарба беришга тайёр эканлигини айтди. Бу ҳақида КХДРнинг "Нодон синмун" партиявий газетасида хабар берилди. 

"Бизнинг қуролли кучларимиз ва қудратли стратегик воситаларимиз финал ҳужум учун сигнал ракетани кутишмоқда", - дея таъкидланмоқда Корея ишчилар партияси газетасида. 

Манбага кўра, АҚШ ва Жанубий Корея томонидан Пхеньяннинг ядровий ва ракета дастурини тўхтатишга қаратилган ҳарбий-сиёсий босим туфайли КХДРнинг сабри тугаб бормоқда.

Жанубий Кореянинг KBS телеканалида таъкидланишича, куни кеча КХДР ОАВ мамлакатда Сеулдаги президент қароргоҳини қўлга олиш бўйича Корея халқ армиясининг 525-қисм махсус жангариларининг ҳарбий машқи ўтказилгани тўғрисида хабар берган. Бунинг учун полигонда Жанубий Корея президенти қароргоҳининг аниқ нусхаси барпо этилган. 

Жанубий Кореянинг Рёнхап агентлигига кўра, Пхеньян яқиндагина бўлиб ўтган АҚШ ва Жанубий Кореянинг Vigilant ACE ҳарбий машқлари ва КХДРга БМТ ХК ҳамда бир қатор бошқа мамлакатлар томонидан жорий этилган янги санкцияларга шу тарзда жавоб қайтарган. Санкциялар киритилишига йилнинг бошида Шимолий Кореяда ўтказилган бешинчи ядровий синов ва бир қатор баллестик ракеталар синови сабаб бўлган.