Қоҳирадаги черковда юз берган теракт худкуш террорчи томонидан амалга оширилган

Жаҳон 12 Декабрь 2016 2249
Фото: © RIA

Қоҳирадаги черковда рўй берган теракт худкуш террорчи томонидан амалга оширилган, деб маълум қилди Миср президенти Абдул Фаттоҳ ас-Сиси шаҳардаги мотам маросимида.

"Черковдаги теракт 22 ёшли худкуш Шафиқ Маҳмуд Муҳаммад Мустафо томонидан амалга оширилган. Унда портловчи “камар” бўлган", - деди у.

Маълумот учун, воқеа 11 декабрь куни тонгда “Ал-Бутросия” коптлар черкови биноси ёнида рўй берган. Сўнгги маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида 26 киши ҳалок бўлиб, тахминан 40-60 киши жароҳат олган.
 

Кўпроқ янгиликлар