Американинг космик агентлиги бўлмиш NASA интернетда шахсий GIF каналини очди. Унда қизиқарли видеоёзувлар жойлаштириб борилади. NASA жаҳонда илмий видеолар коллекциясига эга энг катта ташкилот ҳисобланади. Видеоларнинг аксарияти йирик ҳажмга эга, шу боис уларни беш-ўн сониялик анимацияли парчаларга айлантириб, тақдим этади.

Айни пайтда унинг сайтида 462 та парча жойлаштирилган. Улар орасида Халқаро космик станция бортидан туриб тасвирга туширилган қизиқарли видеотасвирларни ҳам учратиш мумкин.