Назарбоев Қозоғистон автократик тузум билан бошқарилиши ҳақидаги фикрларга жавоб қайтарди

Жаҳон 12 Декабрь 2016 5168

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг баёнот беришича, у мамлакатда автократик тузум ўрнатилгани ҳақидаги фикрга қўшилмайди. 

"Ҳа, бизда президентлик бошқаруви. Республикада президентлик бошқаруви экани конституцияда ёзиб қўйилган. Франция президент ҳокимияти бирмунча қатъийроқ кўринишга эга, бизларники қандай бўлса, шундай. Уни ҳар хил аташади, салкам диктаторлик, ва ёки автократик – буларнинг бари бизларнинг шароитни билмайдиганлар, турмушимизни билмайдиганлар, умуман, ҳеч нарса билмайдиган, фақат газета ўқийдиганларнинг фикри", — деган Назарбоев "25 KZ "Энг янги тарих" ҳужжатли фильм ижодкорлари билан суҳбатда. Ҳужжатли фильм КТК телеканалида 11 декабрда намойиш этилган. 

Назарбоевнинг фикрича, вақти келиб мамлакатдаги бошқарув тизими қайта кўриб чиқилиши мумкин. 

"Бизнинг ҳокимиятимиз, бугунги кун мамлакатимиз учун муносибдир. Бошқа шароитлар келганда, янги босқичга ўтганда, халқ бошқа бошқарув шаклини талаб қилса, халқ билан бирга қандай йўл тутиш юзасидан янги масалаларни муҳокама қиламиз", — дея қайд этган давлат раҳбари. 

Нурсултон Назарбоев 1989 йилдан бери республикани бошқариб келмоқда. 2015 йил апрель ойида ўтказилган навбатдан ташқари президентлик сайловида 97,75 фоиз овоз тўплаган Назарбоев яна беш йил муддатга давлат раҳбарлигига сайланган. 

 

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 22061 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 47103 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 62360 Жамият
Forbes: Бой бўлишдан уялмаган Малкольм Форбс
01:13 4252 Lifestyle
Зидан ҳеч қандай музокараларсиз «Реал» билан шартномани узайтиради
00:53 2747 Спорт
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 2177 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 812 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 1411 Маданият
Ўзбекистонлик иқтисодчи халқаро танловда ғолиб бўлди
23:30 / 23.08.2017 4377 Ўзбекистон
“Хато” тўфони Ҳонгконгга етказган зиён миллиард доллардан кўпроққа баҳоланмоқда
23:26 / 23.08.2017 2572 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар