Афғон армияси мамлакат шарқида жойлашган Газни провинциясида “Толибон” радикал ҳаракати ҳужумига учради.

Бу ҳақда мамлакат ҳарбийлари маълумотига асосланиб, “Синьхуа” агентлиги маълум қилмоқда.

“Ҳужум тонгда бошланди. Қуролланган бир қанча жангарилар Мукур туманида жойлашган “Муҳаммад Кли” ва “Реграшан” назорат пунктларига ҳужум қилди, - деган афғон армияси вакилларидан бири Ҳаниф Ризоий. 

Унинг маълум қилишича, икки соат давом этган отишмада Афғонистон армиясининг бир аскари ҳалок бўлган, икки нафари яраланган. Шунингдек, саккиз нафар жангари йўқ қилинган ва 12 нафари яраланган.