ОАВ: Шимолий Корея раҳбари ўғил фарзандли бўлди

Жаҳон 12 Декабрь 2016 15258

Шимолий Корея етакчисининг рафиқаси махфий тарзда ворисни дунёга келтирган бўлиши мумкин. Бундай тахмин Британиянинг The Daily Star нашри томонидан билдирилди.

Журналистларнинг тахмини Ли Соль Чжу сўнгги саккиз ой давомида омма олдида кўриниш бермагани билан боғлиқдир. 

Нашрнинг Ренхап агентлигига асосан ёзишича, Ли Соль Чжу ўз турмуш ўртоғи билан 2013 йилда 22 тадбирда, 2014 – 15, ўтган йили – еттита ва жорий йилда эса атиги тўртта тадбирда бирга бўлган. Уни 5 декабрь куни қирувчи самолётларнинг чиқиши вақтида суратга туширишди. Бу ҳолат узоқ вақтдан бери илк маротаба рўй берган. Шимолий Кореянинг "Нодон синмун" газетасида чоп этилган суратларда Ли Соль Чжу стол ёнида ўтирганини кўриш мумкин.

Газетанинг таъкидлашича, Ким Чен Иннинг биринчи фарзанди ҳақида жаҳон жамоатчилиги тасодифан билиб қолди. Бу ҳақдаги маълумот МБА собиқ баскетболчиси Деннис Родманнинг оғзидан чиқиб кетган.

Фото: Ким Чен Ин ва Ли Соль Чжу. 2016 йилнинг 5 декабри

 

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 27925 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14835 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 55934 Жамият
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 359 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 384 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 1723 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 416 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 462 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 631 Жаҳон
ОЧЛ чорак финали. «Шангҳай СИПГ» дастлабки ўйинда йирик ҳисобда ғалаба қозонди
00:01 922 Спорт
Кўпроқ янгиликлар