“Олтин глобус” кинотақдимотида “Энг яхши драматик фильм” йўналишида ғолибликка даъво қилувчи картиналар номи эълон қилинди. “Денгиз бўйидаги Манчестер”, “Виждоний сабабларга кўра”, “Шер”, “Ҳар қайси қийматда” ва “Ой ёғдуси” фильмлари Лос-Анжелесда 8 январь куни ўтадиган кинотақдимотда тақдим этилади.

“Энг яхши комедия” йўналишида “Ла-ла-ленд”, “ХХ аср аёли” “Дедпул”, “Флоренс Фостер Женкинс”, “Синг Стрит” каби фильмлар номзоди илгари сурилган.

Маълумот учун: “Олтин глобус” кинотақдимоти 1942 йилдан ўтказиб келинади. Унда 25 йўналиш бўйича тақдимот бўлиб ўтади.