Перуда Европадан молиялаштирилаётган террорчилик гуруҳлари ҳаракат қилмоқда, деб маълум қилди Перу Миллий конгресси президенти Люс Филомена Рубьянес БАА пойтахтидаги парламентларнинг аёл-спикерлари халқаро форумидаги иштирокида.

"Террорчилик тинчликка энг катта хавфдир. Перуда ҳам Европадан молиялаштирилаётган террорчилик гуруҳлари бор", - таъкидлаб ўтди Рубьянес.

Унинг эслатишича, Перу конгресси яқинда террорчиликда гумон қилинганларни бир ойга ҳибс қилиш имконини берувчи қонун қабул қилган. 

Перу Миллий конгресси раҳбарининг фикрича, террорчилик билан курашда – қашшоқлик билан кураш, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ҳамкорлик ва куч тизимлари ишига замонавий технологияларни татбиқ этиш катта ўрин тутади.