Роналду «Олтин тўп»ни топшириш маросимига бормайди

Спорт 12 Декабрь 2016 14399

«Реал» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду France Football нашри томонидан ўтказиладиган «Олтин тўп»ни топшириш маросимида иштирок этмайди.

The Mirror нашри хабарига кўра, бу португалиялик футболчининг жамоаси сафида клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этиши билан боғлиқ. У жамоаси билан Японияга учиб кетган.

15 декабрь куни «Реал» мусобақа ярим финалида Мексиканинг «Америка» клубига қарши майдонга тушади. Финал баҳси 18 декабрга белгиланган.

«Олтин тўп»ни топшириш маросими эса бугун бўлиб ўтади. Бундан олдинги хабарларда Роналду ушбу мукофотни ўзи олиши ҳақида хабардор қилингани айтилганди.

Кўпроқ янгиликлар