Ўзбекистон Республикасининг сайланган Президенти Шавкат Мирзиёев 2016 йилнинг 12 декабрь куни Қоҳира шаҳрида жойлашган черковда содир этилган террорчилик ҳаракати оқибатида кўплаб инсонларнинг, айниқса бегуноҳ аёллар ва болаларнинг нобуд бўлгани ва жароҳат олгани муносабати билан Миср Араб Республикаси Президенти Абдулфаттоҳ Ас-Сисийга самимий таъзия изҳор этди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар қилди.

Давлат раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ҳамда яқинларига сабр ва бардамлик, жароҳатланган кишиларга шифо ато этишини тилаган.