“Тадбиркор аёл” Ўзбекистон ишбилармон аёллар Ассоциациясига 25 йил тўлди

Жамият 12 Декабрь 2016 3312

“Тадбиркор аёл” Ўзбекистон  ишбилармон аёллар ассоциациясининг ташкил топганига бу йил 25 йил тўлди. Шу  муносабат билан “Зарафшон” киноконцерт залида катта тадбир бўлиб ўтди. Ассоциацияга айни пайтда 14 минг нафардан ортиқ тадбиркор аёл бирлашган.

Ўтган  давр мобайнида ташкилот аъзоларининг саъй-ҳаракатлари, илгари сурилган лойиҳалар асосида 130 мингдан ортиқ янги иш ўрни ташкил этилди. 14 минг нафардан ортиқ хотин-қиз бизнес асосларига ўқитилди. 9 мингдан зиёд вақтинча ишсиз бўлган аёллар меҳнат бозорида харидоргир бўлган касб-ҳунарга йўналтирилди. Элчихоналар билан ўрнатилган ҳамкорлик туфайли кўплаб аёллар Ўзбекистон ва хорижий мамлакатлари бизнес форумларида қатнашиб, мамлакат экспорт салоҳиятини оширишга муносиб ҳисса қўшишмоқда.

Ассоциация аъзолари кредит олиш, кўргазмаларда иштирок этиш, чет элларга чиқиш билан бир қаторда, Ўзбекистондаги ва чет эллардаги тадбиркор аёллар билан тажриба алмашиш каби имтиёзларга эга.  Ҳар бир ҳудудий бўлимда тадбиркорлик алифбоси, бизнеснинг ҳуқуқий асослари юзасидан ўқув-семинарлар, тренинглар олиб бориш изчил йўлга қўйилган. Шу ўринда 14 та вилоят, 68 та туман ва шаҳар бўлинмалари ва вакилликларида хотин-қизларнинг ижтимоий-иқтисодий билимларини ошириш, оилавий тадбиркорликни кенг тарғиб этиш, самарали тадбиркорлик юритишга йўналтирилган талайгина ишлар амалга оширилди. Айниқса, ёшларимизни иш билан таъминлаш борасида коллеж битирувчи қизлари учун ўқув-семинарлар  ташкил этилди. Уларга  тадбиркорлик хусусида илк сабоқлар, кўникмалар берилди. Коллеж битирувчиларидан 491 нафари ишга жойлаштирилди, 45 нафар қиз ўз бизнесини йўлга қўйди.

Ҳар бир вилоятда 120 тадан 4 хил йўналишда, Республика бўйича 60 мингта  нафардан ортиқ хотин-қизлар янги касбга йўналтирилди.
Ҳозирги кунда Ўзбекистонда кичик бизнес субъектларининг 120 мингдан зиёдини, хусусан фермер хўжаликларининг 4 минг 550 дан ортиғини хотин-қизлар самарали бошқармоқда.

 

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 53747 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 69324 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 36487 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 20997 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 79591 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61409 Жамият
«Раҳбарларимиз ишончини оқлаб ишлашда давом этаман». Фарғоналик мудира барчасини рад этди
Терракота армияси яратилиши сири очилди
22:33 1047 Жаҳон
НАСА АҚШни Йеллоустон супервулқонидан ҳимоя қилиш йўлини ўйлаб топди
22:22 688 Жаҳон
Бекободда сайёр қабул: ўн мингга яқин мурожаат жойида кўриб чиқилди
22:01 502 Жамият
Кўпроқ янгиликлар