Анқара Москвадан визаларни ва турк бизнеси учун киритилган санкцияларни бекор қилишни сўрамоқда. Бу ҳақда Туркия ТИВ раҳбари Мавлут Чавушоғлу айтиб ўтган.

“Биз Россия томонининг визасиз режимга қайтишини, алоҳида соҳаларда мавжуд чекланган ҳаракатларни бекор қилишини кутяпмиз”, — деб гапириб ўтган у.

Вазирнинг эслатишича, иқтисодий муносабатларни меъёрлаштириш бўйича Бинали Йилдиримнинг яқиндагина Россияга қилган ташрифи вақтида муҳокама қилинган.