Ўзбекистон Бош вазири лавозимига номзод таклиф этилди

Ўзбекистон 12 Декабрь 2016 135459

Парламентда кўпчилик ўринга эга бўлган Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати − Ўзбекистон Либерал-демократик партияси бош вазирлик учун номзодини таклиф қилди.

Бугун ўтказилган партия йиғилишида Бош вазир лавозимига Абдулла Орипов номзоди илгари сурилди ва тасдиқланди. Бу ҳақда Кун.uz манбаси маълумот берди.

Абдулла Орипов шу йилнинг сентябрь ойида ҳукуматга қайтарилганди. У 13 сентябрь куни Шавкат Мирзиёев томонидан Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари, Ёшлар сиёсати, маданият, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялари масалалари комплекси раҳбари лавозимига тайинлаганди.

1961 йилда туғилган Абдулла Орипов 10 йилдан ортиқ — 2002 йил май ойидан 2012 йилнинг августига қадар бош вазир ўринбосари сифатида фаолият олиб борган.

У ахборот тизимлари ва телекоммуникация масалалари (2009 йил октябрига қадар — таълим, соғлиқни сақлаш, ижтимоий муҳофаза, ахборот тизимлари ва коммуникация масалалари) комплексига ҳам раҳбарлик қилган.

Шу билан бир вақтда, 2005—2009 йиллар давомида Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлигини бошқарган.

Маълумот учун, Конституциянинг 98-моддасига кўра бош вазир: 
— Ҳукумат фаолиятини ташкил этади ва унга раҳбарлик қилади, унинг самарали ишлаши учун шахсан жавобгар бўлади;
— Вазирлар Маҳкамасининг мажлисларида раислик қилади, унинг қарорларини имзолайди;
— халқаро муносабатларда Ўзбекистон ҳукумати номидан иш кўради;
— Ўзбекистон қонунларида назарда тутилган бошқа вазифаларни бажаради.

2016 йилнинг сентябридан бошлаб эса бош вазирнинг яна бир вазифаси пайдо бўлди: у виртуал қабулхона орқали аҳолидан келиб тушаётган шикоят ва мурожаатларни кўриб чиқиб, самарали ҳал этиш билан шуғулланади.

Асосий қонуннинг 98-моддасида келтирилгандек, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзоди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига сайловда энг кўп депутатлик ўринларини олган сиёсий партия ёки тенг миқдордаги энг кўп депутатлик ўринларини қўлга киритган бир неча сиёсий партия томонидан таклиф этилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти тақдим этилган Бош вазир лавозимига номзодни кўриб чиққанидан кейин ўн кун муддат ичида уни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг кўриб чиқиши ва тасдиқлаши учун таклиф этади.

Бош вазир лавозимига номзод Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисида унинг номзоди кўриб чиқилаётганида ва тасдиқланаётганида Вазирлар Маҳкамасининг яқин муддатга ва узоқ истиқболга мўлжалланган ҳаракат дастурини тақдим этади.

Бош вазир номзоди унинг учун Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенат аъзолари умумий сонининг ярмидан кўп қисми томонидан овоз берилган тақдирда тасдиқланган ҳисобланади.

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 71397 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 37179 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21532 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 81213 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61909 Жамият
Forbes: Бой бўлишдан уялмаган Малкольм Форбс
01:13 709 Lifestyle
Зидан ҳеч қандай музокараларсиз «Реал» билан шартномани узайтиради
00:53 536 Спорт
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 559 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 247 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 532 Маданият
Кўпроқ янгиликлар