Венесуэла президенти Николас Мадуро 11 декабрь куни мамлакат ташқи қарзларидан узилаётгани ва эҳтимолий дефолтни рад этиб, баёнот берди.

“Масуълиятимизда бўлган барча қарзларни тўладик, масалан, 20 ой ичида 60 миллиард доллар қарзимизни бердик. Шу йилнинг ўзида 17 миллирад доллар қийматида пул тўладик”, — деди Мадуро.

Жанубий Америкада нефть экспорт қилувчи мамлакат ҳисобланган Венесуэладаги вазият товарлар етишмаслиги, инфляция ва давлат даромадларининг тушиб кетиши эвазига жуда мураккаб ҳолатга келиб қолди.