Лондоннинг «Арсенал» жамоаси хавфсизлик хизмати жамоа уй ўйинларини ўтказадиган «Эмирейтс» стадиони томида бегона шахслар юргани билан боғлиқ ҳолат юзасидан текширув бошлади. Шаҳардаги альпинистлар гуруҳи (DyingLlama) аъзолари арена томига чиққан ва бу ҳолат видеолари тарқалган.

«Биринчи галдаги мақсадимиз мухлисларнинг хавфсизлигини таъминлаш ҳисобланади. Биз «Эмирейтс»даги хавфсизлик чораларига жиддий эътибор қаратамиз. Полиция ва терроризмга қарши кураш бўйича мутахассислар ҳамкорлигида бу ҳодисани текширишни бошладик», – дея лондонликлар клуби вакилининг сўзларини келтирган Telegraph.