Жаҳон қора олтин бозорида Brent навли нефть нархи 2015 йил 21 июлидан бери илк маротаба баррелига 57 доллардан ошди. ОПЕК ва уюшмага кирмайдиган давлатлар ўртасида нефть қазиб олишни қисқартириш бўйича келишувнинг имзоланиши нефть қимматлашувига сабаб бўлган. 

Шу билан бирга, WTI навли нефть ҳам қимматлашиб, бир баррели 54 доллардан ошган. 

Россия энергетика вазири Александр Новакнинг маълум қилишича, Венада имзоланган келишувга кўра, Россия томонидан нефть қазиб олишни қисқартиришнинг якуний чегараси кунига 10,947 млн баррелдир.