14 декабрь куни Туркия ва Россия ТИВ Ҳалабга ёрдам кўрсатиш масаласида учрашишади

Жаҳон 13 Декабрь 2016 2795
Фото: Getty Images

Туркия ташқи ишлар вазирлиги ва разведка вакиллари 14 декабрь, чоршанба куни Ҳалаб (Сурия) масаласида россиялик ҳамкасблари билан учрашишади. У ердаги 150 мингдан ортиқ тинч аҳоли шафқатсиз режим ҳужумлари фонида мухолифат тузоғида қолган. Бу ҳақида Daily Sabah нашри хабар берди

Юқори мартабали турк амалдорининг таъкидлашича, Анқара Ҳалабдаги мухолифатни эвакуация қилишда ёрдам бериш учун АҚШ, Эрон, Россия, Евроиттифоқ ва Форс кўрфази мамлакатлари билан иш олиб бормоқда.

Туркия ташқи ишлар вазири Мавлут Човушўғли сешанба куни ўзининг чехиялик ҳамкасби Любомир Заоралек билан матбуот конференциясида чиқиш қилиб, Туркиянинг Сурия масаласида барча томонлар билан музокаралар олиб бораётганини тасдиқлади. 

"Отишмаларга чек қўйишга доир келишув Ҳалабдаги тинч аҳоли эвакуацияси учун жуда зарурдир. Жароҳат олганлар муолажага муҳтож, аҳоли оч-наҳор, инсонпарварлик ёрдамларини етказишнинг иложи йўқ - Ҳалаб ўз тарихида ҳеч қачон ҳозиргидек жоҳилликни кўрмаган", - деди ташқи ишлар вазири.

Туркия ташқи ишлар вазирлиги Асад режимини Ҳалабдаги тинч аҳолига ҳужум қилишини дарҳол тўхтатишга чақирди.

Вазирликда таъкидланишича, Асад режими Ҳалабнинг шарқий қисмидаги асосий инфратузилма объектлари, жумладан шифохоналар, мактаблар, электр энергия ва сув таъминоти бўлимларини вайрон қилган. 

"Энди режим тинч аҳолига қарата ҳужум қилмоқда ва уларни оммавий қатл қилмоқда, шаҳарни тарк этишни хоҳлаганларга эса имкон берилмаяпти", - дейилади манбада. 

Туркия ТИВ раҳбари Шарқий Ҳалабдаги тинч аҳолига бўлган муносабатдан таажжубда эканлигини билдирди ва режим томонидан бундай ҳаракатларнинг амалга оширилиши инсон ҳуқуларини бузишини қўшимча қилишди. Бундан ташқари, у шошилинч равишда тинч аҳолини БМТ назорати остида эвакуация қилиш ва инсонпарварлик ёрдамини йўлга қўйиш заруратини таъкидлади. 

 

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 95709 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 46537 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 51713 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9343 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20139 Ўзбекистон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
02:51 335 Жамият
Самарқандда жисмоний имконияти чекланган ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди
02:50 159 Жамият
«Барселона» Ла Лиганинг 1-турида теракт қурбонлари хотираси учун махсус либосда майдонга тушади
01:43 682 Спорт
Оқдарёда электр таъминоти корхонасининг порахўр раҳбари ва таъмагир врач қўлга тушди
01:36 876 Жамият
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 550 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар